Айсанем Юсупова мухлисларига янги тарона тақдим этди (аудио)

Актриса ва сўнгги пайтларда хонандалик йўналишида ҳам фаол ижод қилаётган Айсанем Юсупова мухлисларига навбатдаги ижод маҳсулини тақдим этди. Санъаткорнинг "Сен" номли янги таронаси бугун соат 20:00 да YouTube каналида премьера қилинди.
Қўшиқ инсон ҳаётида пайдо бўлиб, бутун оламини ўзгартириб юборадиган, ҳаётга янги мазмун ва ранг бахш этадиган яқин инсон ҳақида ҳикоя қилади. Тарона тингловчини самимий туйғулар ва илиқ кечинмалар сари етаклайди.
Қўшиқ матни Шаҳбоз Файзуллаев қаламига мансуб бўлса, мусиқасини Жасур Бадалбаев басталаган.
Премьера эълон қилинганидан сўнг "Сен" қисқа вақт ичида кўплаб томошаларни йиғишга улгурди. Ҳозирча тарона фақат аудио форматида тақдим этилган бўлса-да, унинг мазмунли сўзлари ва ёқимли оҳанги тингловчиларда илиқ таассурот қолдирмоқда.
Ижтимоий тармоқлар ва YouTube'даги изоҳларда мухлислар қўшиқни илиқ кутиб олиб, Айсанем Юсупованинг ижодига омад тилашмоқда.






























Изоҳлар 0
…