Райҳон ўзининг янги “Соғинма” номли қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушди! (видео)

Хонанда Райҳон мухлисларига “Соғинма” номли янги қўшиғини ҳавола этди. Қисқа тарона ижтимоий тармоқларда эътибор қозониб, тингловчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Санъаткор янги қўшиғи барча мусиқий платформаларда тинглаш учун тақдим этилганини маълум қилди. Шунингдек, мухлисларини тарона таассуротлари билан бўлишишга ва унинг оҳангига мос видеолар тайёрлашга чақирди.
Райҳоннинг таклифига кўра, мухлислар ҳаётидаги унутилмас лаҳзалар, ҳис-туйғулар ва воқеаларни акс эттирувчи Stories видеоларини тайёрлаб, уларни #райҳон хештеги остида жойлашлари мумкин. Хонанда энг яхши видеони ўз саҳифасида эълон қилишини билдирди.
Ғолиб эса пул мукофоти ҳамда 18, 19 ва 20 январь кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурига иккита таклифнома билан тақдирланади.
“Хўш, бу қўшиқни биргаликда куйлаймизми?” — дея мухлисларига мурожаат қилди хонанда.































Изоҳлар 0
…