
Жанубий Корея апелляция суди "Кальмар ўйини" сериалидаги роли билан танилган 81 ёшли актёр О Ен Суга нисбатан жинсий зўравонлик бўйича очилган ишни тўлиқ оқлади. Бу ҳақда Peopletalk хабар бермоқда.
Актёрни одобсиз хатти-ҳаракатларда гумон қилиш учун ҳақиқатан ҳам асослар мавжуд бўлса-да, апелляция суди оқлов ҳукмини чиқаришда жабрланувчининг хотиралари йиллар давомида бузилган бўлиши мумкинлигини ва барча шубҳалар айбланувчининг фойдасига талқин қилиниши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, айблов версиясига кўра, актёр 2017 йилда аёлнинг розилигисиз уни қучоқлаб, юзидан ўпган. Бироқ, воқеа фақат 2021 йилда, О Ен Су "Кальмар ўйини" сериали муваффақияти туфайли бутун дунёга машҳур бўлганидан кейин ривожланди.
Биринчи инстанция суди актёрни айбдор деб топиб, икки йил синов муддати билан шартли равишда саккиз ойга озодликдан маҳрум қилди. Шу билан бирга, прокуратура суд қароридан норози бўлиб, бир йилгача қамоқ жазосини талаб қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.