date

Силвестр Сталлоне машҳур бўлгунича нима иш қилган?

Силвестр Сталлоне машҳур бўлгунича нима иш қилган?

Голливуднинг куч-қудрат рамзига айланган Силвестр Сталлоне бу даражага бир кунда чиққан эмас — унинг йўли ҳақиқий матонат дарси.

Ёшликда юзининг ярми шол бўлиб қолгани актёрлик ҳақидаги орзусини ёпишга мажбур қилмади. Аксинча, у ўжарлик билан Маямидаги Драматик санъат академиясини битириб, театргача йўл топди. Лекин ҳаёт уни тезда синовдан ўтказди.

Сталлоне шон-шуҳратгача турли оғир ишларда тирикчилик қилди: кинотеатрда чипта сотди, барларда қоровул бўлди, ертўла рингларида жанг қилди. Ҳатто ҳайвонот боғида шер ва йўлбарс қафасларини тозалап, соатига атиги бир доллар ишлаган кунлари ҳам бўлган.

Пули тугаган пайтлари уч ҳафта бекатда ётиб юрган — ижарага ҳам маблағи етмаган. Ҳатто бир фильмда 200 долларга рол ўйнашга рози бўлгани ҳам шундан.

Бироқ унинг бурилиш нуқтаси — “Рокки” фильми бўлди. Картина оммабоп хитга айлангач, Сталлоне гонорарлари кескин ошиб, ҳаёти бутунлай ўзгарди.

Ҳар қандай қийин дамда ҳам орзуни ташламаслик мумкинлигининг энг ёрқин исботи — айнан шундай ҳаётий мисол.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Силвестр Сталлоне машҳур бўлгунича нима иш қилган?