date

Ҳусноранинг “Кетаман” номли янги қўшиғи юракларни титратди (аудио)

Ҳусноранинг “Кетаман” номли янги қўшиғи юракларни титратди (аудио)

Блогер ва қўшиқчи Ҳуснора Шодиева (Khusnorik) ўзининг навбатдаги янги ижод маҳсулини тақдим этди. Унинг премера қилинган таронаси “Кетаман” деб номланади.

Қўшиқнинг мусиқаси ва матни муаллифи — Шахбоз Носиржонов. Ижодкорнинг айтишича, “кетиш” — инсон қалбидаги энг оғир, энг мушкул қарорлардан бири.

“Кетаман” оддий мусиқий асар эмас — у ўчган орзулар, ортда қолган хотиралар ва номаълум томонга ташланган жасур қадам ҳақида гапиради. Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир бор “кетаман” дейишга мажбур бўлган лаҳзалар бўлади. Бу бир оғиз сўз ортида эса жуда катта дард, масъулият ва ирода яширингани ҳаммага таниш.

Қўшиқ ана шу туйғуларни жонли равишда акс эттиргани билан тингловчилар эътиборини торта бошлади.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ҳусноранинг “Кетаман” номли янги қўшиғи юракларни титратди (аудио)