
“Сетора” гуруҳи атрофида охирги кунларда тарқалган миш-мишлар мухлисларни жиддий ташвишга солди. Гуруҳ хонандаси Комила Хўжаева жамоани тарк этаётгани ҳақидаги гап-сўзлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Комила Хўжаева эса вазиятга ўзи аниқлик киритди. Хонанданинг таъкидлашича, тарқалаётган маълумотлар асоссиз:
“Сўзим қисқача бўлади: бу гапларни биз чиқармадик. Мен гуруҳда қоламан ва ижодимизни давом эттирамиз. Фақат ҳозирда соғлиғим сабабли концертда иштирок эта олмаяпман. Ҳолатимни тушунасизлар деган умиддаман,” — дея изоҳ қолдирди у.
Хонанда, шунингдек, гуруҳ аъзоларига муваффақият тилаб, яқинда саҳнага қайтишини билдирди.
Миш-мишларга нуқта қўйган ушбу мурожаат мухлислар орасида илиқ кутиб олинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.