date

Таниқли репер Констанинг уйи ёниб кетгани айтилмоқда

Таниқли репер Констанинг уйи ёниб кетгани айтилмоқда

Тармоқларда Конста тахаллуси билан танилган репер-хонанданинг уйи ёниб кетгани ҳақидаги видеолар тарқалди. Тасвирларда хонанда ёнғин оқибатида зарар кўрган уйини кўрсатиб, воқеа юз берган пайтда уйда ҳеч ким бўлмаганини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Конста видеода юз берган ҳолатни “фожиа” сифатида тилга олиб, ёнғин уйи анча шикастлаганини айтади. Шунингдек, у ҳозирча вақтинчалик яшаш масаласини ҳал қилиш зарурлигини билдириб, марказдан 3 хонали уй қидираётганини қўшимча қилади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳалар ортидан кўплаб фойдаланувчилар хонандага далда ва ёрдам таклифларини ҳам ёзяпти.

Маълумотларга кўра, ҳодиса юзасидан текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, зарар кўлами ҳамда бошқа тафсилотлар бўйича ҳозирча расмий хулосалар эълон қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Таниқли репер Констанинг уйи ёниб кетгани айтилмоқда