date

Сўз устаси Валижон Шамсиев “комада” деган гапларга муносабат билдирди

Сўз устаси Валижон Шамсиев “комада” деган гапларга муносабат билдирди

Сўз устаси Валижон Шамсиев ўзи ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асоссиз миш-мишлар юзасидан Ички ишлар идораларига мурожаат қилганини маълум қилди. Хусусан, унинг гўёки комага тушгани ҳақидаги ёлғон хабарлар санъаткор ва оиласининг норозилигига сабаб бўлган.

Валижон Шамсиевнинг қизи ҳам бу гапларга муносабат билдириб, “Агар дадам комада бўлсалар, унда мени ёнимда нима қилиб юрибдилар?” дея киноя билан жавоб берган. Бу орқали у тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаган.

Санъаткорнинг ўзи эса жамоатчиликка мурожаат қилиб, бундай миш-мишлар тарқатишда инсофли бўлишга чақирди. Унинг айтишича, аввалига бу гапларга эътибор бермаган, бироқ бўҳтонлар кўпайгани сабабли сукут сақлаб бўлмас даражага етган. Валижон Шамсиев соғлиғи жойида эканини, фарзандлари ҳам яхши эканини айтиб, шахсий ҳаёти ҳақида ёлғон гап-сўзлар тарқатмасликни сўради. У айнан шу сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилганини билдириб, барчани бундан буён эҳтиёт бўлишга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Сўз устаси Валижон Шамсиев “комада” деган гапларга муносабат билдирди