Актриса Анжелика Есимбетова фильм учун 35 кило озди!

Актриса Анжелика Есимбетова фильм учун 35 кило озди!
Қисқача

Актриса Анжелика Есимбетова “Намозшомгул” филми учун 35 килограмм озди. У филмда бош қаҳрамон ролини ижро этган ва суратга олишнинг 98 фоизи вазни 151 килограмм бўлган пайтда амалга оширилган. Ссенарийга кўра, қаҳрамон филм охирида озиши керак бўлгани учун суратга олиш гуруҳи актрисанинг ўзгаришини 3 ой кутган. Есимбетова 4 ой ичида деярли овқат емай, соғлиғини тиклаганини айтди.

Актриса Анжелика Есимбетова янги чиққан “Намозшомгул” бадиий филми сабаб 35 килограммга озгани ҳақида сўзлаб берди. Мазкур фильмда у бош қаҳрамон образини гавдалантирган.

“Бу фильмда роль ижро этишим ҳаётимдаги катта бурилиш бўлди. Ўша пайтда вазним 151 килограммга етганди. Соғлиғимда жиддий муаммолар, оёқларимда оғриқлар бошланган, ўзимни доим чарчаган ҳис қилардим. Шу сабаб фильмни ўзимга туртки деб қабул қилдим”, — дейди актриса.

Есимбетованинг сўзларига кўра, фильмнинг 98 фоизи вазни 151 кило бўлган пайтда суратга олинган. Аммо сценарий бўйича қаҳрамон фильм охирига келиб озиши керак эди. Шу сабаб суратга олиш гуруҳи Анжеликанинг озишини 3 ой давомида кутган.

“Мен 4 ой ичида деярли овқат емадим. Жуда катта ирода билан ўзимни тутдим. Фильмни олдим, соғлиғимни тикладим — битта ўқ билан иккита қуённи урдим”, — дея қўшимча қилган актриса.

Айни пайтда “Намозшомгул” филми премьераси бўлиб ўтган ва томошабинлар орасида қизиқиш уйғотмоқда. Анжеликанинг ижроси ва жисмоний ўзгариши эса кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар