date

Голливуд афсонаси Роберт Дювал ҳаётдан кўз юмди

Голливуд афсонаси Роберт Дювал ҳаётдан кўз юмди

Америкалик актёр, режиссёр ва продюсер Роберт Дювал 95 ёшида вафот этди. Хабарларга кўра, у Миддлбургдаги уйида, яқинлари бағрида ҳаётдан кўз юмган.

Дювал 60 йилдан ортиқ давом этган карьерасида Холливуднинг энг тан олинган “катта мактаб” актёрларидан бири сифатида эсда қолди. У Чўқинтирган ота ва Чўқинтирган ота 2даги образлари, шунингдек Бугунги апокалипсис орқали миллионлаб томошабинлар қалбига кирган.

Энг катта мукофотлардан бири эса унга Меҳр-шафқатдаги роли орқали насиб этгани қайд этилади. Манбалар Дювал тахминан 100 га яқин бадиий фильм ва ўнлаб сериалларда иштирок этгани, шунингдек бир нечта лойиҳаларга режиссёрлик қилганини ҳам эсга олади. У кетди, лекин экранда қолдирган “тирик” образлари ҳали узоқ йиллар одамларни ушлаб туради — бу эса ҳар актёрга ҳам насиб қилавермайдиган мерос.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Голливуд афсонаси Роберт Дювал ҳаётдан кўз юмди