Ёрқинхўжа Умаров соғлиғидаги муаммо сабаб Истанбулда даволанмоқда

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров соғлиғидаги муаммолар сабаб Туркиянинг Истанбул шаҳрида даволанаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда акс этган.
Видеоларга кўра, санъаткор Туркиядаги шифохоналардан бирида шифокорлар назорати остида муолажа олмоқда. Шунингдек, унинг яқинлари ва дўстлари хонандани йўқлаб, ҳол-аҳвол сўраб тургани акс этган лавҳалар ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.
Мухлислар эса ижтимоий тармоқларда Ёрқинхўжа Умаровга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, самимий тилаклар билдирмоқда. Санъаткорнинг яқинлари ҳам унинг соғлиғи барқарорлашишини умид қилаётганини таъкидлашмоқда.
Айни пайтда хонанданинг даволаниш жараёни давом этмоқда. Унинг тез орада саҳнага қайтиши мухлислар томонидан катта умид билан кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг