Амирхон Умаров оила қурди: тўйидан видеолар тарқалди (видео)

“Макон” онлайн телеканали директори ва асосчиси, бошловчи Амирхон Умаров оила қураётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эди. Кеча, 2 ноябрь куни унинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Тўй маросимидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, Амирхон Умаров Покиза исмли қиз билан турмуш қурди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган лавҳаларда тўй тантанаси кўтаринки кайфиятда ўтгани, маросимга ўзгача файз бағишлагани акс этган.
Шунингдек, тўйда санъат соҳаси вакиллари иштирок этгани, таниқли хонандалар куй-қўшиқлари билан меҳмонларга хизмат қилгани тасвирланган.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда кўплаб кузатувчилар Амирхон Умаров ва унинг турмуш ўртоғига эзгу тилакларини йўллаб, янги оилага бахт-саодат тиламоқда.
Биз ҳам Амирхон Умаров ва Покизага оилавий хотиржамлик, бахт ва мазмунли ҳаёт тилаб қоламиз.






























Изоҳлар 0
…