Ёрқинхўжа Умаров мухлисларига янги қўшиғини тақдим этди (видео)

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров янги “Асалим” номли қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди. 7 октябрь куни тақдим этилган тарона қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини қозониб, илиқ ва самимий изоҳларга сабаб бўлди.
Янги қўшиқ мухлислар томонидан яхши кутиб олинди. YouTube платформасида эълон қилинган “Асалим” таронаси атиги икки кун ичида 1 миллиондан ортиқ марта томоша қилинди. Бу эса қўшиқ тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади.
Хўш, сиз Ёрқинхўжа Умаровнинг янги таронасини тинглаб, клипини томоша қилдингизми? “Асалим” қўшиғи сизда қандай таассурот қолдирди?
Агар ушбу таронани 1 баллдан 10 баллгача баҳолаш имконияти бўлса, унга неча балл қўйган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!






























Изоҳлар 0
…