Гулинур ва Жаноб Расул мухлисларини янги тарона билан қувонтирди!

Кўплаб дуэт қўшиқлари билан тингловчилар меҳрини қозонган хонандалар Гулинур ва Жаноб Расул янги таронасини тақдим этмоқда. "Мерс" деб номланган ушбу қўшиқ яна бир кайфиятбахш хит сифатида мухлисларга тақдим этилмоқда.
Ижодкорлар ўзларининг ижтимоий тармоқларида янги қўшиқ ҳақида маълумот бериб, тарона яқин кунларда клип билан бирга намойиш этилишини ҳам билдиришган. Хонандалар клипдан лавҳаларни ҳам саҳифаларида жойлаб бормоқда.
Мазкур дуэт аввал ҳам бир нечта қўшиқлари билан тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотган. Шу боис янги тарона ҳам мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.
Айни пайтда мухлислар "Мерс" қўшиғига ишланган видеоклипни интиқлик билан кутмоқда. Клип тез орада тақдим этилиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг