Хонанда Гулинур янги кўкрак нишони билан тақдирланди

Хонанда Гулинур янги кўкрак нишони билан тақдирланди

Хоразмлик хонанда Гулинур Эгамберганова «Ўзбекистон Республикаси Илмий-тадқиқот маркази» томонидан «Ўз касбининг фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Санъаткор бу ҳақда Instagram саҳифасида бир нечта суратларни эълон қилиб, мухлислари билан қувончли янгиликни бўлишди.

Маълумот учун, Гулинур Эгамберганова 1994 йил 14 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Хонанда шу вақтга қадар «Галмади», «Девона», «Жазира», «Дардимни», «Ёлвора», «Нишатай» каби қўшиқлари билан тингловчилар эътиборини қозонган.

Санъаткорнинг янги мукофот билан тақдирлангани мухлислари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Унинг Instagram саҳифасидаги изоҳларда кузатувчилар Гулинурни ушбу эътироф билан табриклаб, ижодий фаолиятига янада катта муваффақиятлар тиламоқда.

Ayol kishi qo‘lida "O‘z kasbining fidoyisi" sertifikati va esdalik nishonini tutib turibdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар