Гулчеҳра Саъдуллаева: “Лутфулла акам ўлмаган, мен ҳалиям телефонда гаплашаман”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева марҳум турмуш ўртоғи, Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаевни хотирлади. Актриса интервьюлардан бирида турмуш ўртоғининг унга ва оиласига қанчалик яқин бўлганини самимий сўзлар билан таъкидлади.
“Лутфулла акам аҳволлари ёмонлашиб, машинада олиб кетилаётганда ўғлим Сарварбекка айтган эканлар: 'Мободо бир кун бу дунёдан ўтсам, дўстимни “Кетмоқдаман” қўшиғини қулоғимга қўйиб қўйинглар',” – дейди Гулчеҳра Саъдуллаева.
Актрисанинг сўзларига кўра, марҳум санъаткорни телефонларида унинг рақамини териш билан “Кетмоқдаман” қўшиғи янграб, худди Лутфулла акам ўзининг овозида гапираётгандек бўлади. Ушбу сўзларни невараси Йигиталининг ўғли Абубакр менга айтади: телефон рақамини териш билан Лутфулла акам гапиргандек бўлади, уларнинг овозини эшитгандек бўламан.
“Кўзларимдан тинмай ёш оқиб кетади, 4 ёшли бола менга: 'Ўзингни асра, Гулчеҳра' дейди”, – деб хотираларини якунлайди актриса.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!