Гулчеҳра Жамилова “Олтин глобус” мукофотига сазовор бўлган илк ўзбек актрисасига айланди!

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актриса Гулчеҳра Жамилова халқаро миқёсда эътироф этилди. У Тошкентда илк бор ўтказилган “Golden Globes Silk Road Tribute Gala” маросимида “Олтин глобус” мукофоти совриндори бўлди.
Ижтимоий тармоқларда актрисанинг ушбу эътирофга сазовор бўлганига оид видеолар тарқалди. Хабарларга кўра, унинг яқинлари, ҳамкасблари ва мухлислари изоҳларда самимий табриклар йўллаб, санъаткорнинг кўп йиллик ижодий фаолиятини эътироф этмоқда.
Гулчеҳра Жамилова ўзбек театр ва кино санъатининг таниқли вакилларидан бири бўлиб, унинг ижодий фаолияти олти ўн йилдан ортиқ вақтни қамраб олади. Актриса, айниқса, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари асосида суратга олинган фильмда гавдалантирган Кумуш образи орқали томошабинлар меҳрини қозонган. У 1992 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига сазовор бўлган.
Мазкур эътироф ўзбек санъати намояндаларининг халқаро миқёсда танилишига яна бир мисол бўлди.































Изоҳлар 0
…