1 апрель куни Милена Мадмусаева фарзандли бўлди

1 апрель куни Милена Мадмусаева фарзандли бўлди
Опера йўналишида ижод қилиб, нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам эътиборга тушишга муваффақ бўлган хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Милена Мадмусаева кеча, 1 апрель куни қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанданинг турмуш ўртоғи ва продюсери Абдуҳамид Халилов'га асосланиб Qalampir.uz хабар берди.

Қизалоқ кеча саҳар соат 3:40 да Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида дунёга келди. Унга Сорахон деб исм беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Милена Мадмусаева ва Абдуҳамид Халилов 2016 йил 25 апрель куни Тошкентдаги “Versal” ресторанида турмуш қуришган эди.

Фурсатдан фойдаланиб, санъаткорлар оиласини қиз фарзанд билан муборакбод этамиз.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар