date

Отабек Мадраҳимов узоқ танаффусдан сўнг юбилей концерт беради

Отабек Мадраҳимов узоқ танаффусдан сўнг юбилей концерт беради

Яқинда “Миллион” жамоаси концерти доирасида Отабек Мадраҳимов Afisha.uz мухбирига берган интервьюсида ўзининг ижодий режалари ҳақида маълумот берди.

Санъаткор 2026 йил декабрь ойида юбилей концерт дастурини ўтказишни режалаштираётганини ва шу орқали яна саҳнага қайтиши мумкинлигини билдирди.

Унинг айтишича, сўнгги йилларда ижоддан бироз узоқлашишига фарзандларининг АҚШда таҳсил олиши ва оталик масъулиятлари сабаб бўлган.

Ҳозир эса оилавий шароит бироз енгиллашгани боис санъатга қайтиш ва фаол ижод билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлганини таъкидлади.

Маълумот учун, Отабек Мадраҳимов 90 йилларда катта шуҳрат қозонган ижодкор бўлиб, унинг “Лола”, “Малика будур”, “Лабингдан ўпай” каби қўшиқлари кенг оммалашган. У ижодини барабан чалишдан бошлаган ва кейинчалик актёрлик соҳасида ҳам ўзини синаб кўрган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Отабек Мадраҳимов узоқ танаффусдан сўнг юбилей концерт беради