Отабек Мадраҳимов ўз характери ҳақида: “Мен билан ишлаш қийинлигини ўзим биламан” (видео)

1 дақиқа ўқиш177
Отабек Мадраҳимов ўз характери ҳақида: “Мен билан ишлаш қийинлигини ўзим биламан” (видео)

Хонанда Отабек Мадраҳимов “SMusic” кўрсатувидаги суҳбатда ўз характери ҳақида очиқ гапирди. У авваллари жуда жаҳлдор бўлгани, ноҳақликларга чидай олмагани ва тез-тез баҳслашиб кетганини айтди.

“Олдинлари оловдай ловиллаб кетардим. Жуда жаҳлдор бўлганман. Жаҳлдорлигим сабаб кўп одамлар билан урушиб кетардим. Ноҳақликларни ёқтирмасдим. Тўғрисини айтаман, лекин буни ўзимга минус бўлаётганини, соғлиғимга таъсир қилаётганини тушунаман. Шунинг учун ҳозир иложи борича индамай, ичимга ютишга ҳаракат қиламан”, — деди хонанда.

Мадраҳимов ўзини талабчан ва бироз инжиқ инсон деб ҳисоблашини ҳам таъкидлади.

“Талабчанман. Иккинчидан, ўзимга яраша инжиқлигим бор. Нимадир ёқмаса, нима бўлган тақдирда ҳам ўша нарсани қилмайман. Шу сабабли бутун ижодий гуруҳимдаги ҳаммага бош эгиб раҳматимни айтаман. Чунки мен билан ишлаш қийинлигини ўзим биламан, Худо билади. Мен жуда ҳам, русчасига айтганда, «самокритичный» инсонман”, — дея фикр билдирди у.

Суҳбат давомида бошловчи хонандадан бундай характердаги инсон билан бирга яшаш қийин эмасми, деб сўради.

“Қийин, жуда қийин. Шунинг учун ҳаётда энди элликка тўлган бўлсам-да, кўп нарсани кўрдим деб айтмайман. Лекин ўзимга яраша кўп нарсани кўрдим. Ҳозир биринчи ўринда машғул бўлаётган нарсам — ижодим ва соғлиғим”, — деди Отабек Мадраҳимов.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?