BTS асосчиси ҳибс хавфида: 100 млн долларлик жанжал

1 дақиқа ўқиш9.9K
BTS асосчиси ҳибс хавфида: 100 млн долларлик жанжал
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жанубий Кореяда БЦ гуруҳининг асосчиси Пан Си Ҳёк инвесторларни чалғитиб, 136 миллион долларга яқин маблағни ноқонуний йўл билан қўлга киритганликда гумонланмоқда.
  • Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Пан Си Ҳёкни ҳибсга олиш учун ордер сўрамоқда, бироқ унинг ҳимоячилари барча айбловларни рад этмоқда.

Жанубий Кореяда машҳур K-pop гуруҳи BTS билан боғлиқ катта можаро авж олмоқда. Мамлакат ҳукумати гуруҳ асосчиси ва продюсери Пан Си Ҳёкни инвесторлар билан боғлиқ эҳтимолий молиявий фирибгарликда айбламоқда. Бу ҳақда халқаро Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тадбиркорни ҳибсга олиш учун расмий ордер сўрамоқда. Айбловлар Пан Си Ҳёк раҳбарлик қилган HYBE мусиқий компанияси фаолияти билан боғлиқ бўлиб, айнан шу лейбл орқали BTS жаҳон миқёсида машҳурликка эришган.

Тергов маълумотларига кўра, 2019 йилда Пан Си Ҳёк инвесторларга компания биржага чиқмаслигини билдириб, уларни чалғитган. Натижада айрим инвесторлар ўз акцияларини махсус инвестиция фондига сотган. Бироқ орадан кўп ўтмай, компания барибир IPO ўтказган ва акциялар нархи кескин ошган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари фикрича, мазкур схема олдиндан келишилган бўлиб, фонд юқори нархда акцияларни сотиб, катта даромад олган. Бу жараёндан Пан Си Ҳёк ҳам манфаатдор бўлгани ва тахминан 30 фоиз фойда — қарийб 200 миллиард вон (136 миллион доллар)ни қўлга киритгани айтилмоқда.

Продюсернинг ҳимоячилар жамоаси эса барча айбловларни рад этмоқда. Улар Associated Press агентлигига берган баёнотида Пан Си Ҳёк тергов билан узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келаётганини, аммо шунга қарамай уни ҳибсга олишга уринишлардан норози эканликларини билдиришди. Шу билан бирга, улар қонуний жараёнларда иштирок этиш ва ўз позицияларини ҳимоя қилишни давом эттиришларини таъкидлади.

Қайд этилишича, август ойидан бери Пан Си Ҳёкнинг мамлакатдан чиқиши тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, у 2005 йилда Big Hit Entertainment мусиқий компаниясига асос солган. Орадан бир неча йил ўтиб, 2013 йилда айнан шу лейбл доирасида BTS гуруҳи ташкил этилган ва қисқа вақт ичида жаҳон саҳнасида катта муваффақиятга эришган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?