БТС Жаҳон чемпионати финалида саҳнани ларзага солди

Кореянинг дунёга машҳур БТС гуруҳи 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида саҳна кўриниши билан мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этди.
Гуруҳнинг чиқиши стадиондаги минглаб томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Жонли ижро, ёрқин саҳна безаклари ва замонавий шоу элементлари финал оқшомига ўзгача кайфият бағишлади.
БТС'нинг чиқиши нафақат стадиондаги мухлислар, балки бутун дунё бўйлаб трансляцияни кузатаётган миллионлаб томошабинларда ҳам катта таассурот қолдирди. Ижтимоий тармоқларда гуруҳнинг чиқиши қисқа фурсатда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди.

Кучли атмосфера, юқори даражадаги шоу ва БТС аъзоларининг энергияга бой ижроси уларнинг нафақат мусиқа оламида, балки глобал миқёсдаги энг машҳур гуруҳлардан бири эканини яна бир бор намоён этди.































Изоҳлар 0
…