Юлдуз Ражабова турмуш ўртоғи билан съёмка жараёнида кўринди

Ўзбекистонлик машҳур актриса ва хонанда Юлдуз Ражабова ижодий фаолияти билан бир қаторда оилавий ҳаётидаги самимий лаҳзалар билан ҳам мухлислар эътиборини тортиб келади.
Бу гал ижтимоий тармоқларда актрисанинг навбатдаги суратга олиш жараёнидан лавҳа тарқалди. Видеода унинг турмуш ўртоғи Эмре Кивилжим майдонда рафиқасини яқиндан қўллаб-қувватлаётганини кўриш мумкин.
Энг эътиборли жиҳатлардан бири — Эмренинг Юлдузга рус тилида «Очень красиво» дея илиқ сўзлар билан далда бергани бўлди. Бу эътироф актрисага янада ишонч бағишлагани видеодан ҳам яққол сезилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…