Хонанда Малика Равшановадан тўнғич қизига кутилмаган ва қимматбаҳо сюрприз! (видео)

Хонанда Малика Равшанова оиласидаги қувончли воқеа билан мухлислари эътиборига тушди. Санъаткор тўнғич қизи Одина Ҳамидовага янги автомобиль совға қилди.
Ижтимоий тармоқларда Одинанинг янги машинаси ёнида туриб, ота-онасига миннатдорчилик билдираётган видеоси тарқалди. У ҳам ушбу қувончли лаҳзаларни ўз саҳифасида изоҳ билан бўлишди.
«Алҳамдулиллаҳ, бугун ота-онам сабабли Аллоҳим яна бир орзуимга етказди. Умуман кутилмаган сюрприз бўлди. Онажоним, адажоним, раҳмат сизларга! Қизлар, чин дилдан ният қилинглар, дуо қилинглар — Аллоҳ етказади. Ҳар доим “қизимга” деб машина совға олган қизларни кўриб, чин дилдан ҳавас қилардим ва Аллоҳимдан сўрардим. Роббим менга ҳам насиб қилди», — деб ёзди Одина.
Унинг таъкидлашича, бу совға кутилмаган сюрприз бўлган. Одинанинг қувончи ва ота-онасига билдирган самимий миннатдорчилиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳам эътиборини тортди. Кузатувчилар она-қизни табриклаб, уларга эзгу тилакларини йўлламоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…