Ғазода 10 ойлик фаластинлик чақалоқ чодирда совуқ оқибатида вафот этди

1 дақиқа ўқиш1
Ғазода 10 ойлик фаластинлик чақалоқ чодирда совуқ оқибатида вафот этди

Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон Юнис шаҳрида 10 ойлик фаластинлик чақалоқ Кенан ал-Рақиқ кучли совуқ оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Фожиа оила яшаб келаётган чодирда юз берган.

Чақалоқнинг отаси Аҳмад ал-Рақиқнинг айтишича, у тонгда уйғонганида фарзандининг аҳволи оғирлашганини сезган. Боланинг териси кўкариб кетганини кўрган ота уни зудлик билан Носир шифохонасига олиб борган. Бироқ шифокорлар чақалоқ аллақачон вафот этганини маълум қилишган.

«Уйқудан уйғониб қарасам, унинг териси кўкариб кетган эди. Шундан сўнг уни шошилинч равишда Носир шифохонасига олиб бордим. Аммо у гипотермия, яъни тана ҳароратининг хавфли даражада пасайиши оқибатида аллақачон вафот этган эди», — дейди Аҳмад ал-Рақиқ.

Маълумки, гипотермия организм узоқ вақт совуқ таъсирида қолиши натижасида тана ҳароратининг меъёрдан кескин пасайиши билан боғлиқ. Айниқса, чақалоқлар ва ёш болалар бундай ҳолатга нисбатан жуда заиф бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?