Сурайё Қосимова касалликдан шифо топди: хонанда ўзига йиғилган ҳайрия пулларини олмай... (видео)

1 дақиқа ўқиш310
Сурайё Қосимова касалликдан шифо топди: хонанда ўзига йиғилган ҳайрия пулларини олмай... (видео)

Чиройли овози билан мухлислар меҳрини қозонган хонанда Сурайё Қосимованинг соғлиғи яхшилангани ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда акс этди. Хонанданинг касалликдан тузалиб, ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақидаги хабар мухлисларини қувонтирди.

Хонанданинг даволаниши учун берилган ва йиғилган ҳайрия маблағлари ҳам муҳокама марказида бўлди. Сурайё Қосимова кўзларида ёш билан бу пулларни ўзи учун олмаслигини билдирган.

"Мен олмайман, мендан ҳам муҳтожлар кўп. Ўшаларга ўзим бориб тарқатаман", — дея таъкидлаган хонанда.

Сурайё Қосимованинг бу қарори ижтимоий тармоқларда турли фикрларга сабаб бўлмоқда. Унинг мухлислари хонандани қўллаб-қувватлаб, соғлиғи тиклангани муносабати билан эзгу тилакларини билдиришмоқда.

Хонанданинг ҳайрия маблағларини ўзидан кўра кўпроқ ёрдамга муҳтож инсонларга йўналтириш истаги ҳам кузатувчиларнинг эътиборини тортди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?