date

“Met Gala”даги Иша Амбанининг 24 миллион долларлик образи диққат марказида бўлди

“Met Gala”даги Иша Амбанининг 24 миллион долларлик образи диққат марказида бўлди

Осиёнинг энг бой инсонларидан бири Мукеш Амбанининг қизи Иша Амбани бу йилги “Met Gala” тадбирида диққат марказида бўлди. Унинг қимматбаҳо образи ва ноёб тақинчоқлари кечанинг энг муҳокама қилинган чиқишларидан бирига айланди.

Маълум қилинишича, Иша Амбани таққан зеб-зийнат буюмларининг умумий қиймати тахминан 24 миллион долларни ташкил этган.

Тақинчоқларда 1800 каратдан ортиқ олмос ва нодир зумрад тошлардан фойдаланилгани айтилмоқда. Шунингдек, у кийган либос ҳам ўзига хослиги билан ажралиб турган.

Либос соф олтин иплар билан тўқилган бўлиб, уни тайёрлаш учун 1200 соатдан ортиқ вақт сарфланган. Маълумотларга кўра, ушбу образда қўл меҳнати ва ноёб дизайнерлик ечимларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ижтимоий тармоқларда Иша Амбанининг чиқиши катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Met Gala”даги Иша Амбанининг 24 миллион долларлик образи диққат марказида бўлди