Равшан Собиров ва Сетора гуруҳи аъзоси Камилла “Бахтли бўл” номли янги дуэт тақдим этди

Хонандалар Равшан Собиров ва "Сетора" гуруҳи аъзоси Камилла "Бахтли бўл" номли янги дуетини мухлисларга тақдим этди. Мазкур таронанинг матни Тимур Ибрагимович томонидан ёзилган бўлиб, унинг мусиқасини Жасур Бадалбаев басталаган. Санъаткорлар ушбу ижод маҳсули ўзларининг фарзандлари ва барча ёш авлодга бағишланганини таъкидлади. Ҳозирда бу қўшиқни барча мусиқий платформаларда тинглаш мумкин.
Хонандалар Равшан Собиров ҳамда “Сетора” гуруҳи аъзоси Камилла “Бахтли бўл” номли янги дуэтни мухлисларга тақдим этди. Таронанинг премьераси ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ кутиб олинмоқда.
Қўшиқ матни Тимур Ибрагимович томонидан ёзилган, мусиқасини эса Жасур Бадалбаев басталаган. Хонандалар Instagram саҳифаларида ушбу ижод маҳсули фарзандлари ва барча ёш авлодга бағишланганини таъкидлади.
Санъаткорларнинг қайд этишича, улар бир вақтлар ўзлари учун катта ҳаёт бошланишини орзу қилган ва “Хайр мактабим” қўшиғи ўша орзулар рамзига айланган. Энди эса улар фарзандлари учун бахтли, ёруғ ва катта келажакни тиламоқда.
“Бахтли бўл” қўшиғини барча мусиқий платформаларда тинглаш мумкин.































Изоҳлар 0
…