date

“Уммон” гуруҳи қайтди: Концерти ва мухлислари билан интернетни портлатиб юборди!

“Уммон” гуруҳи қайтди: Концерти ва мухлислари билан интернетни портлатиб юборди!

19 май куни “Уммон” гуруҳи узоқ йиллик танаффусдан сўнг илк катта концерт дастурини мухлисларига тақдим этди. Humo Arena’да бўлиб ўтган концерт гуруҳ ихлосмандлари учун унутилмас кечага айланди.

Концерт давомида зал мухлислар билан тўлиб-тошди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар ва чиқишлар эса қисқа вақт ичида миллионлаб томошаларга сабаб бўлди. Айниқса, гуруҳ аъзоларининг саҳнадаги самимий гаплари кенг муҳокама қилинмоқда.

“Биз 10 йиллик танаффусдан сўнг қайтдик. Бу осон бўлмади. Машҳурлик ёки тренд учун эмас, мухлисларимиз учун қайтдик. Ичимизда қолиб кетган гаплар ва хотиралар учун қайтдик”, — деган сўзлари кўплаб мухлисларни ҳаяжонга солди.

“Уммон”нинг машҳур қўшиқлари концерт давомида мухлислар томонидан биргаликда куйланиб, Humo Arena’да ўзгача атмосфера яратди. Кўпчилик ушбу қайтишни ўзбек шоу-бизнесидаги энг кутилган воқеалардан бири сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Уммон” гуруҳи қайтди: Концерти ва мухлислари билан интернетни портлатиб юборди!