Иззат Шукуров ўғлига қандай исм қўйгани маълум бўлди (видео)

Хонанда Иззат Шукуров оиласида яна бир қувончли воқеа юз берди. Санъаткор иккинчи бор ота бўлганини аввалроқ ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали мухлисларига маълум қилган эди.
Эндиликда хонанда янги туғилган фарзандини тантанали тарзда хонадонига олиб келганидан лавҳаларни ҳам улашди. Видео орқали чақалоққа қандай исм қўйилгани ҳам маълум бўлди. Хонадон учун тайёрланган нафис безаклардан бирида "Оиламизга хуш келибсиз, Мусъаб" деган ёзув акс этган. Шу тариқа, Иззат Шукуров ва унинг турмуш ўртоғи ўғлига Мусъаб исмини бергани аён бўлди.
Видеода чақалоқнинг уйга кириб келиши оила аъзолари томонидан илиқ ва самимий муҳитда қарши олингани, хонадон эса байрамона безатилгани кўринади. Мазкур лавҳалар қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортди.
Изоҳларда кузатувчилар хонандани самимий табриклаб, янги меҳмон — Мусъабга соғлик, узоқ умр ва бахтли ҳаёт тилашмоқда. Кўпчилик Иззат Шукуров оиласига эзгу тилакларини йўллаб, қувончли воқеа билан муборакбод этган.






























Изоҳлар 0
…