Қиз узатишнинг энг таъсирли онлари: ота-онаси билан хайрлашув ва укасининг кўз ёшлари (видео)

14 июл куни таниқли журналист, телебошловчи ва дубляж актрисаси Дилдора Рустамованинг қизи Шаҳризода Абдулазиз исмли йигитга турмушга чиқди. Тўй маросимидан тарқалган видеоларда келиннинг ота-онаси билан қучоқлашиб хайрлашгани ва қиз фарзанд ҳаётидаги энг таъсирли дамлар акс этди. Шунингдек, опасини оқ либосда кўриб кўз ёшларини тия олмаган укасининг ҳолати ҳам ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ўзгача таъсир қилди.
14 июль куни таниқли журналист, телебошловчи ва дубляж актрисаси Дилдора Рустамова оиласида қувончли воқеа бўлиб ўтди. Санъаткор қизи Шаҳризоданинг никоҳ тўйидан олинган самимий ва таъсирли видеоларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бўлишди.
Маълум бўлишича, Шаҳризода Абдулазиз исмли йигит билан оила қурди. Тўй маросимидан тарқалган видеолар орасида айниқса келиннинг ота-онаси билан хайрлашаётган онлари кўпчиликнинг қалбига илиқ таъсир қилди. Отаси ва онасини бағрига босиб хайрлашаётган Шаҳризоданинг кўз ёшларига тўла лаҳзалари қиз фарзанд ҳаётидаги энг унутилмас дамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Видеолардаги яна бир таъсирли ҳолат эса Шаҳризоданинг укаси билан боғлиқ бўлди. Опасини келинлик оқ либосида кўрган укаси ҳис-туйғуларини жиловлай олмай, кўз ёшларини тия олмади. Ушбу лаҳзалар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳам бефарқ қолдирмади.
Тўй маросимида кўплаб санъаткорлар ва яқинлар иштирок этиб, ёш оилага эзгу тилакларини билдиришди. Ижтимоий тармоқларда эса кузатувчилар Дилдора Рустамова ва унинг оиласини самимий табриклаб, янги оила аъзоларига бахт ва тотувлик тилашмоқда.






























Изоҳлар 0
…