Ғиёс Бойтоевни курсдошлари кутилмаган тарзда қутлади

Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган таниқли артист Ғиёс Бойтоев учун ҳамкасб ва курсдошлари томонидан ўзига хос табрик тайёрланди.
Маълум бўлишича, 66 ёшида мамлакатнинг энг юксак санъат унвонларидан бирига эришган артистни курсдошлари самимий ва илиқ кайфиятда қутлаб, унга бўлган ҳурмат ва эҳтиромларини намоён этган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларда курсдошларнинг санъаткорни кўтаринки руҳда қарши олгани ва табриклагани акс этган. Бу эса мухлислар томонидан ҳам катта қизиқиш билан қарши олинмоқда.
Кўпчилик ушбу табрикни санъат аҳли ўртасидаги дўстлик, қадр ва самимиятнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда.





























Изоҳлар 0
…