Ёрқинхўжа Умаровдан янги тарона: Ўзбекистон терма жамоасига бағишланган илҳомлантирувчи видео

Ёрқинхўжа Умаровдан янги тарона: Ўзбекистон терма жамоасига бағишланган илҳомлантирувчи видео
Қисқача

Хонанда Ёрқин Умаров Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлашга бағишланган янги таронаси ва унинг қисқа видеосини мухлислар еътиборига ҳавола етди. Ижтимоий тармоқларда жойланган мазкур ижодий иш тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Видеода терма жамоанинг енг ёрқин лаҳзалари, ғалабага бўлган ишончи ҳамда мухлисларнинг самимий қўллаб-қувватлаши ўз аксини топган.

Хонанда Ёрқин Умаров ўзининг янги ижодий ишини мухлислар эътиборига ҳавола этди. Санъаткор ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида янги таронанинг қисқа видеосини жойлаб, тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур видео Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш ва уларга руҳий далда бериш мақсадида тайёрлангани билан ажралиб туради. Унда терма жамоанинг энг ёрқин лаҳзалари, ғалабага бўлган ишончи ҳамда мухлисларнинг самимий қўллаб-қувватлаши акс этган.

Хонанда ўз изоҳида қуйидагича фикр билдирди:

“Ўзбекистон — фахримиз ва ғуруримиз! Бу видеода Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг ёрқин лаҳзалари, ғалабага бўлган ишончи ва мухлислар меҳр-муҳаббати жамланган. Ватан учун! Ғалаба учун! Ўзбекистон учун! Терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этинг!”

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар