Кун фотоси: Ўзбекистоннинг ёш шахматчилари футболчиларимизни АҚШда қўллаб-қувватлади

АҚШда жаҳон чемпионатида қатнашаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини мамлакатимизнинг иқтидорли ёш шахматчилари учрашув ўтказиб қўллаб-қувватлади. Мазкур тадбир доирасида спортнинг икки турида юрт шарафини ҳимоя қилаётган истеъдодли вакилларимиз эсдалик учун биргаликда суратга тушишди. Ушбу кадрда Исломбек Синдаров, Аббос Файзуллаев, Жавоҳир Синдаров, Абдуқодир Ҳусанов, Муҳиддин Мадаминов ва Беҳруз Каримов каби спортчилар жамланди.
АҚШда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари юртдошларимизнинг илиқ қўллаб-қувватловини ҳис қилмоқда. Бу сафар уларни Ўзбекистоннинг ёш ва иқтидорли шахматчилари руҳлантирди.
Ёш шахматчилар футболчиларимиз билан учрашиб, эсдалик учун суратга тушди. Ушбу сурат спортнинг икки турида юрт шарафини муносиб ҳимоя қилаётган истеъдодли ўзбекистонликларни бир кадрда жамлади.
Суратда чапдан ўнгга: ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, CМ Исломбек Синдаров, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби футболчиси Аббос Файзуллаев, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров, Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг “Manchester City” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов, халқаро гроссмейстер Муҳиддин Мадаминов ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, “Сурхон” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Беҳруз Каримов тасвирланган.
Ушбу сурат мухлислар орасида илиқ таассурот уйғотиб, ўзбекистонлик ёшларнинг спортдаги бирдамлигини яна бир бор намоён этди.































Изоҳлар 0
…