Райҳондан кутилмаган эътироф: Юлдуз Усмонова ҳақидаги фикрлари тармоқларда барчани қизиқишини уйғотди

Хонанда Райҳон Instagramдаги саҳифасида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага нисбатан чексиз ҳурмат ва ҳайратини ижор этди. У примадоннанинг саҳна ортидаги улкан меҳнати, ҳар куни дам олмай репетиция қилишини ҳамда ўз устида тинмай ишлашини алоҳида таъкидлади. Райҳон Юлдуз Усмоновани буюк профессионал, доно ва бошқаларга илҳом берадиган инсон деб атади.
Хонанда Райҳоннинг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага билдирган самимий ташаккури ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Райҳон Instagram’даги саҳифасида эстрада примадоннасига нисбатан чексиз ҳурмат ва ҳайратини изҳор этди. Хонанданинг таъкидлашича, кўпчилик Юлдуз Усмонованинг саҳна ортидаги улкан меҳнатидан бехабар.
“У ҳанузгача бир кун ҳам дам олмайди. Ҳар куни репетиция қилади, машғулотларга қатнайди ва тинмай ўз устида ишлайди. Бундай меҳнатсеварлик билан ҳар қандай санъаткор ҳам мақтана олмайди”, — деб ёзди Райҳон.
У Юлдуз Усмоновани нафақат буюк профессионал, балки доно ва бошқаларга илҳом берадиган инсон сифатида ҳам таърифлади.
“Ҳар сафар у билан суҳбатлашганимда қалбим ёришади. Унда Аллоҳ ато этган ўзгача бир нур бор ва у шу нурни одамларга улашиб яшайди”, — дея қўшимча қилди хонанда.































Изоҳлар 0
…