“Қўрғон сирлари” сериалидаги Пелин турмушга чиқмоқда!

"Қўрғон сирлари" сериалидаги Пелин образи орқали томошабинларга таниш бўлган актриса Буче Бусе Қаҳраман турмуш қуриш арафасида. У туркиялик спортчи Каан Акйилдиз билан унаштирилганини ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Актриса ушбу хабарни Инстаграм саҳифасида мухлислари билан бўлишди. Бироқ никоҳ маросими қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

Буче Бусе Қаҳраман аввалроқ тўйини катта дабдабасиз, оила аъзолари ва энг яқин дўстлари иштирокида ўтказишни орзу қилишини айтган эди. Шу сабаб жуфтликнинг маросими ҳам тор доирада ташкил этилиши мумкин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…