Али Отажонов тўйдаги гонорари ва бойлик ҳақида гапирди (видео)

Таниқли хонанда Али Отажонов "Наво меҳмонда" лойиҳасида меҳмон бўлиб, тўйлардаги гонорари, бойлик ва машҳурликка бўлган муносабати ҳақида самимий фикрларини билдирди.
Суҳбат давомида бошловчи хонандадан:
— "Самарқанддаги тўйга бирровлик хизмат ҳаққингиз қанча?" — дея сўради.
Бунга Али Отажонов:
— "Агар ўша ҳудуднинг ўзида бўлсак, 500 доллар. Агар Тошкентдан борадиган бўлсак, нарх бошқача бўлади," — дея жавоб берди.
Шундан сўнг хонанда бойлик ва машҳурлик ҳақида ўз ҳаётий қарашларини ҳам ўртоқлашди.
— "Мен бойликка ҳеч қачон қизиқмаганман. Ёшлигимдан ҳамма нарсам етарли бўлган, ҳеч нарсага муҳтож бўлиб улғаймаганман. Балки шунинг учундир, на машҳур юлдуз бўлишни, на миллионерга айланишни мақсад қилганман. Чунки пул баъзан инсонни ўзгартириб юборади. Менимча, ҳаётнинг энг гўзал томони — нимадир етишмай туришида. Айнан шу инсонни олдинга интилишга ундайди," — деди санъаткор.
Хонанданинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар унинг ҳаётий қарашларини қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар эса бойликнинг ўзи эмас, ундан қандай фойдаланиш муҳимлигини таъкидлаб, ўз фикрларини изоҳларда билдириб ўтишди.






























Изоҳлар 0
…