Имрон янги қўшиғи билан мухлислар қизиқишини оширди (видео)

Хонанда Имрон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги мусиқий лойиҳасидан қисқа видеони эълон қилиб, мухлисларини навбатдаги премьера билан қизиқтириб қўйди.
Санъаткор видеога "Бир марта эшитсангиз, 'Ана бўлмаса!' деб юришингиз мумкин. Премьера жуда яқин!" деган изоҳни қолдирган. Ушбу ёзувдан келиб чиқиб, янги тарона "Ана бўлмаса" номи билан тақдим этилиши кутилмоқда.
Қисқа лавҳада клип суратга олиш жараёнидан айрим кадрлар ҳам намойиш этилган. Унда таниқли актриса Дурдона Қурбонова ҳам иштирок этгани мухлислар эътиборидан четда қолмади. Унинг клипда кўриниш бериши ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди.
Ҳозирча қўшиқ ва видеоклипнинг аниқ премьера санаси расман эълон қилинмаган. Шунга қарамай, эълон қилинган қисқа видео мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотишга улгурди.
Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар янги қўшиқ премьерасини интиқлик билан кутаётганини ёзган. Айримлар эса клипда Дурдона Қурбоновани кўрганидан хурсанд бўлганини билдириб, Имрон ва актрисанинг ижодий ҳамкорлиги муваффақиятли чиқишига ишонч билдирган.






























Изоҳлар 0
…