Вайнер ва инстаблогер Бобур Мансуров ўғли Муҳаммад Ясиннинг 1 ёшини нишонлади

Вайнер ва инстаблогер Бобур Мансуров ўғли Муҳаммад Ясиннинг 1 ёшини нишонлади

Актёр ва блогер Бобур Мансуров оиласида байрам бўлди. Унинг ўғли Муҳаммад Ясин бир ёшга тўлди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирга оиланинг яқинлари ва бир қатор санъаткорлар таклиф қилинди.

Байрам кечасида Муниса Ризаева ва Жасур Умиров қўшиқлар ижро этди. Тадбирдан олинган лавҳалар ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалди.

Бобур Мансуровнинг рафиқаси Фариза Ориповна ўғлининг бир ёшга кириши муносабати билан ҳиссиётларга бой табрик ёзди. У вақт жуда тез ўтганини, Муҳаммад Ясин эса ҳаётида оналик ҳиссини бошлаб берган фарзанд эканини таъкидлади.

Вайнер ва инстаблогер Бобур Мансуров ўғли Муҳаммад Ясиннинг 1 ёшини нишонлади

"Бугун Муҳаммад Ясиним бир ёшга кирди. Аллоҳим унинг умрини узоқ, танини соғ қилсин. Яхши ишлар қиладиган, солиҳ фарзанд бўлиб улғайсин", дея тилак билдирди у.

Фариза Ориповна ўғлининг исми билан боғлиқ воқеани ҳам эслади. У ҳомиладорлик вақтида "Ясин" сурасини кўп тинглагани ва шу сабаб бу исмни аввалдан кўнглига тугиб қўйганини айтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар