“Barbie" юлдузи Марго Робби 36 ёшни қарши олди

“Barbie" юлдузи Марго Робби 36 ёшни қарши олди

Кеча, 2 июль куни Голливуднинг энг машҳур актрисаларидан бири Марго Робби 36 ёшни қарши олди. Дунё кино ихлосмандлари уни, аввало, "Barbie" фильмидаги бош қаҳрамон ҳамда Ҳарли Куин образи орқали яхши танийди.

Бироқ бугунги муваффақиятга эришиш Марго Робби учун осон кечмаган. Актриса Голливудга кириб келишидан аввал оиласига кўмаклашиш мақсадида турли касбларда меҳнат қилган. Унинг қатъияти ва тинимсиз изланишлари қисқа вақт ичида уни кино саноатининг энг талабгир ва энг юқори гонорар оладиган актрисаларидан бирига айлантирди.

Марго Робби фаолияти давомида "Уолл-стрит бўриси", "Ўтмишда… Голливудда" ҳамда "Barbie" каби машҳур фильмлардаги роллари билан миллионлаб мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Ҳар бир образ орқали у ўзининг истеъдоди ва маҳоратини яна бир бор намоён этди.

Қизиғи шундаки, бугунги кунда Марго Робби нафақат муваффақиятли актриса, балки йирик кино лойиҳаларининг продюсери сифатида ҳам фаолият юритмоқда. У суратга тушаётган фильмларнинг ишлаб чиқарилишида ҳам бевосита иштирок этиб, Голливуддаги энг нуфузли ижодкорлардан бирига айланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар