Зебо Раҳимованинг 30-саёҳат давлати бу сафар Монако бўлди!

Зебо Раҳимованинг 30-саёҳат давлати бу сафар Монако бўлди!

Блогер Зебо Раҳимова навбатдаги саёҳати ҳақида ижтимоий тармоқда маълум қилди. Унинг айтишича, Монако у борган 30-давлат ҳисобланади.

Раҳимова сафар давомида ҳамкасби Умид билан бирга эканини билдирган. У Монакодан турли лавҳалар, жумладан пляжда дам олгани акс этган видеоларни ҳам саҳифасига жойлаган.

Блогер саёҳат ҳақида гапирар экан, оила аъзолари ҳам айни пайтда чет элда дам олаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, яқинлари Балида ҳордиқ чиқармоқда.

Monte-Karlo kazinosi oldida apelsin rasmli köylak kiygan yigit va qiz turibdi.

"Ман Монакода дам оляпман, уйдагилар эса Балида маза қилиб дам олишяпти, Алҳамдулиллаҳ", деди у.

Зебо Раҳимованинг ушбу чиқиши унинг кузатувчилари орасида қизиқиш уйғотди. Айримлар блогерни янги саёҳат манзили билан табриклаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар