Жалолиддин Аҳмадалиев “Баҳор ёмғирлари” билан мухлислар қаршисида (аудио)

Жалолиддин Аҳмадалиев “Баҳор ёмғирлари” билан мухлислар қаршисида (аудио)

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев “Баҳор ёмғирлари” номли янги таронасини бугун, 12 июль куни соат 18:00 да ўзининг расмий YouTube каналида тингловчилар эътиборига ҳавола этди.

Янги қўшиқ премьера қилиниши билан қисқа вақт ичида минглаб тингловчилар эътиборини қозонишга улгурди. Ижтимоий тармоқларда тарона фаол муҳокама қилиниб, мухлислар ўз таассуротлари ва илиқ фикрларини баҳам кўрмоқда.

Маълум бўлишича, “Баҳор ёмғирлари” қўшиғининг шеъри Ғайрат Шералиев қаламига мансуб бўлса, мусиқаси Жалолиддин Аҳмадалиевнинг ўзи томонидан басталанган.

Изоҳларда кўплаб тингловчилар санъаткорни навбатдаги ижодий иши билан табриклаб, таронанинг мазмуни, оҳанги ва ижросига юқори баҳо бермоқда. Айрим мухлислар эса “Баҳор ёмғирлари” Жалолиддин Аҳмадалиев репертуаридаги энг сара қўшиқлардан бирига айланишини таъкидлаб, уни қайта-қайта тинглаётганини ёзиб қолдирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар