Ҳиндистон ТИВ Эрон элчихонаси вакилини чақиртирди

Ҳиндистон ТИВ Эрон элчихонаси вакилини чақиртирди

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Нью-Деҳлидаги дипломатик миссияси вакилини чақиртирди. Бунга Ҳўрмуз бўғозидаги савдо кемаларига қилинган ҳужумлар сабаб бўлган.

Вазирлик расмий вакили Рандхир Жайсвалнинг маълум қилишича, Эрон элчихонаси раҳбарияти вакилига ҳужумлар бўйича Ҳиндистоннинг қатъий норозилиги етказилган.

Ҳиндистон ТИВ "Mombasa" ва "Bahia" кемаларига қилинган ҳужумларни қоралади. Иккала кема бортида жами 30 нафар ҳиндистонлик денгизчи бўлгани айтилди.

Ҳужумлар оқибатида ҳиндистонлик денгизчилардан бири ҳалок бўлган. Вазирлик ушбу ҳолатни жиддий қабул қилаётганини билдирмоқда.

Ҳиндистон томони ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш ва денгиз йўлларидаги вазиятни кузатишни давом эттирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар