Декрет пули ва касаллик нафақасини тўлаш тартиби ўзгарди

Декрет пули ва касаллик нафақасини тўлаш тартиби ўзгарди

Эндиликда ҳомиладорлик ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар аризасиз тайинланади. Янги тартибга кўра, фуқаро ҳужжат йиғиб идорама-идора юрмайди.

Шифокор касаллик варақасини расмийлаштирганидан сўнг маълумот электрон тизим орқали юборилади. Шундан кейин тўловлар фуқарога бепул очиладиган "Baraka" картасига ўтказиб берилади.

Декрет нафақаси Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. У ходимнинг иш ҳақига қараб 75 фоиздан 100 фоизгача миқдорда, 126–140 кун учун ҳисобланади.

Ишламайдиган аёллар учун ҳам имконият бор. Агар улар камида 10 ой ихтиёрий бадал тўлаган бўлса, декрет нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Касаллик нафақасида биринчи 5 кун учун иш берувчи тўлов қилади. Кейинги кунлар учун маблағ Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан ажратилади. Тўлов ўртача иш ҳақининг 60–80 фоизи миқдорида бўлади ва бир йилда 182 кундан ошмайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар