Президент мактабда камситилган қизчани шахсан ўзи қўлидан ушлаб мактабга олиб кирди

Президент мактабда камситилган қизчани шахсан ўзи қўлидан ушлаб мактабга олиб кирди

Шимолий Македониянинг Гостивар шаҳрида 2022 йил февраль ойида таъсирли воқеа юз берган. 11 ёшли Эмбла Адеми мактабда ота-оналар ва айрим синфдошлари томонидан камситилган.

Эмбла Даун синдромига эга бўлгани учун баъзи ота-оналар уни фарзандлари билан бир синфда ўқишига қарши чиққан. Улар қизчани дарс жараёнига халақит беряпти, деган даъволар билан бойкот уюштирган. Бу айбловлар асосланмагани айтилган.

Натижада қизча синфдошларидан ажратилиб, дарсларни ёлғиз ўтишга мажбур бўлган. Воқеа жамоатчиликка маълум бўлгач, мамлакат президенти Стево Пендаровски бунга бефарқ қарамаган.

Президент Эмбланинг уйига бориб, унга совға улашган. Кейин қизчанинг қўлидан ушлаб, уни мактабгача олиб борган. Бу ҳолат кўпчилик томонидан алоҳида эҳтиёжли болаларни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида қабул қилинган.

Пендаровски инклюзив таълим ҳар бир бола учун муҳим эканини таъкидлаган. У камситишга йўл қўйганларнинг хатти-ҳаракатини оқлаб бўлмаслигини айтган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар