Дурдона Қурбонова тайёрлаган хачапуриси билан мухлисларни кулдирди (видео)

Дурдона Қурбонова тайёрлаган хачапуриси билан мухлисларни кулдирди (видео)

Актриса Дурдона Қурбонова сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда турли қизиқарли видеолари билан кузатувчилар эътиборини тортмоқда. Бу сафар у мухлисларини кулдирган яна бир видеони эълон қилди.

Видеода актриса Грузиянинг машҳур миллий таоми — хачапурини ошпаз билан биргаликда тайёрлайди. Жараён давомида Дурдона ҳазил тариқасида ўзи тайёрлаган хачапурини кимошди савдосига қўйишини, унинг бошланғич нархи эса 5 минг доллар бўлишини айтади.

Видео изоҳида эса актриса мухлисларига: "Мен тайёрлаган хачапуридан еб кўрасизларми?" дея мурожаат қилган.

Таом пишиб бўлгач, Дурдона уни ошхонага ташриф буюрган мижозлардан бирига татиб кўриш учун тақдим этади. Самимий ва ҳазиломуз руҳда суратга олинган ушбу видео ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди.

Изоҳларда кузатувчилар актрисанинг табиийлиги ва ҳазилкашлигини эътироф этиб, видеога кўплаб ижобий фикрлар қолдиришди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар