Индира Мифтаҳованинг туғилган кунидан ёрқин лавҳалар тарқалди (видео)

Индира Мифтаҳованинг туғилган кунидан ёрқин лавҳалар тарқалди (видео)

Комик Индира Мифтаҳованинг кеча, 26 июль куни бўлиб ўтган туғилган кунидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Видеолардан кўринишича, байрам кечаси кўтаринки кайфият ва самимий муҳитда ўтган. Индира Мифтаҳовани табриклаш учун унинг яқинлари, дўстлари ва санъат оламидаги кўплаб ҳамкасблари бир жойга жам бўлган.

Байрам оқшомига ташриф буюрган хонандалар Руҳшона, Шароф Муқимов ва Отабек Мадраҳимов меҳмонлар учун ижроларини тақдим этиб, тадбирга янада файз бағишлаган. Шўх ва қувноқ қўшиқлар садолари остида меҳмонлар рақсга тушиб, байрамона кайфиятдан завқ олгани видеоларда акс этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу лавҳалар мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Фойдаланувчилар изоҳларда Индира Мифтаҳовани таваллуд айёми билан табриклаб, унга ижодий муваффақият ва янги ютуқлар тиламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар