Шаҳло Салаева турмуш ўртоғидан тўйида маҳрга нима сўраганини очиқ айтди

Шаҳло Салаева турмуш ўртоғи, туркиялик хонанда Вейсел Дулгердан маҳр сифатида нима сўраганини очиқлади. Жуфтликнинг Туркияда ўтган тўйидан кейин мухлислар орасида айнан шу савол кўп муҳокама қилинаётган эди.
Хонанданинг билдиришича, у маҳрга бриллиант сўраган. Бироқ қимматбаҳо совға ҳали унга берилмаган. Шаҳло Салаева Вейсел Дулгер бриллиантни Хоразмдаги тўй маросимидан кейин олиб беришини айтганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқда жуфтлик Туркияда яшайдими ёки Ўзбекистонда қоладими, деган савол ҳам берилди. Шаҳло ҳозирча улар Ўзбекистонда яшашини тушунтирди. Сабаби, ҳар иккисининг ҳам асосий ишлари шу ерда экан.
Демак, жуфтлик яқин вақт ичида Туркияга доимий кўчиб кетишни режалаштирмаяпти. Улар аввал Хоразмдаги тўй маросимини ўтказишни кутмоқда.































Изоҳлар 0
…