Зебо Раҳимова бу сафар Рапунсел мултифилмидаги қасрни ҳаётда кўрганидан ҳайратда!

Зебо Раҳимова бу сафар Рапунсел мултифилмидаги қасрни  ҳаётда кўрганидан ҳайратда!

Блогер Зебо Раҳимова хориж бўйлаб саёҳатини давом эттирмоқда. Бу сафар у Франциянинг энг машҳур сайёҳлик масканларидан бири — Мон-Сен-Мишель қасрига ташриф буюриб, у ердан олган таассуротларини мухлислари билан бўлишди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва фотосуратларда блогер тарихий обида атрофидаги манзаралар, қаср меъморчилиги ҳамда саёҳатдан лавҳаларни намойиш қилди.

Зебо Раҳимова видеога изоҳ сифатида шундай ёзди:

"Мон-Сен-Мишель қасрини кўпчилик “Рапунцел” мультфильмидаги саройга ўхшатади. Мен ҳам шу ерга келдим. Ростдан ҳам жуда ўхшар экан. Франция".

Блогернинг айтишича, мазкур жой унда гўё эртаклар оламига тушиб қолгандек таассурот қолдирган. У қасрнинг бетакрор муҳити ва гўзал манзараларидан ҳайратланганини яширмади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар