Дженна Ортега ташқи кўриниши сабаб шов-шувга айланди

1 дақиқа ўқиш10K
Дженна Ортега ташқи кўриниши сабаб шов-шувга айланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 11 август куни эълон қилинган Женна Ортега интервюсидан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг фаолиятидан кўра ташқи кўриниши муҳокама қилиниб, у Ариана Гранде билан таққосланди.
  • Актриса болаликдаги айрим кастинг ва саҳна жараёнларида атрофдагиларга ноқулайлик туғдиришдан қўрқиб, кун бўйи овқатланмаслик ва сув ичмасликка ҳаракат қилганини айтди.

«Wednesday» сериали орқали бутун дунёга танилган Jenna Ortega навбатдаги интервьюсида фаолияти, Тим Бёртон билан ҳамкорлиги ва болаликдаги кастинг жараёнлари ҳақида гапиришни режалаштирган эди. Бироқ суҳбат кутилмаганда бутунлай бошқа мавзуга бурилди.

11 август куни эълон қилинган интервьюдан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг асосий эътибори актрисанинг ташқи кўринишига қаратилди. Айрим мухлислар уни ҳатто машҳур хонанда Ariana Grande билан таққослай бошлади.

«Кейинги Ариана Гранде», — дея ёзган фойдаланувчилардан бири. Бу каби изоҳлар интервьюдан олинган суратлар X ижтимоий тармоғида тез тарқалганидан сўнг янада кўпайган.

Дженна Ортега ташқи кўриниши сабаб шов-шувга айланди

Ортеганинг ўзи эса суҳбат давомида болаликдаги актёрлик фаолияти ҳақида қизиқ бир хотирасини ўртоқлашди. У баъзи кастинг ва саҳна жараёнларида атрофдагиларга ноқулайлик туғдириб қўйишдан қўрққани сабабли кун бўйи овқатланмаслик ва ҳатто сув ичмасликка ҳаракат қилган пайтлари бўлганини айтди.

Актрисанинг бу гаплари интернетдаги муҳокамаларни янада кучайтирди. Айрим фойдаланувчилар унинг саломатлиги ҳақида хавотир билдирган бўлса, бошқалар машҳур инсонларнинг ташқи кўринишини доимий равишда муҳокама қилишга қарши чиқди.

Қизиғи, Ортега ҳеч қачон GLP-1 туридаги вазн камайтириш воситаларидан фойдаланганини айтмаган. Шунга қарамай, унинг ташқи кўриниши ҳақидаги фикрлар интервьюдан кейинги муҳокамаларнинг асосий мавзусига айланди.

Jenna Orteganing pardozli va pardozsiz holati yonma-yon ko'rsatilgan.

Суҳбатда актриса «Wednesday» сериали ҳаётини қандай ўзгартирганини ҳам эслади. 2022 йилда сериал намойиш этилганидан кўп ўтмай, унинг қанчалик улкан машҳурликка эришганини англаб етган.

Ортега Бразилиядаги Comic-Con тадбирида мухлислар олдига чиққан пайтини ҳам эслаб, айрим одамлар ҳаяжондан ҳушидан кетганини айтди.

«Бу бино ичида зилзила содир бўлаётгандек эди. Бу оддий ҳолат эмасди», — дея хотирлади актриса.

Бугун 23 ёшли Ортега Голливуднинг энг машҳур ёш юлдузларидан бири ҳисобланади. Аммо унинг айтишича, бундай машҳурликни у болалигида тасаввур ҳам қилмаган.

Актриса етти ёшида ота-онасига актёр бўлишни хоҳлашини айтганида эса улар унинг гапига ишониш ўрнига кулган. Орадан йиллар ўтиб, ўша қизалоқ бутун дунё танидиган юлдузга айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?